ЖАМИЯТ

Тўра Боболов Россия Федерациясида меҳнат қилаётган сурхондарёлик меҳнат мигрантлари ва талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Россия Федерациясида меҳнат қилаётган сурхондарёлик мигрантлар ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар билан онлайн мулоқоти ташкил қилинди.

Фуқаро ва талабаларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг масалаларини тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш чоралари кўрилиши ва натижаси тўғрисида фуқароларга ахборот берилишини айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими Тура Боболов меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаётган сурхондарёлик ёшларни вилоятимизда ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалалари бўйича мулоқот иштирокчиларини қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоб берди.

Шунингдек, вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.

Россиянинг ОМСК, Иркутск, Новосибирск вилоятларидаги ўзбек диаспораси раҳбарлари билан меҳнат миграцияси ҳамда маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Вилоят ҳокимлиги томонидан бундай онлайн мулоқотларни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan