ЖАМИЯТ

ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда

Сенаторлар томонидан маъқулланган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунда кибержиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг мақсад, вазифалари ва усуллари белгилаб берилган.

Олий Мажлис Сенатинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун ҳам муҳокама қилинди.Қонуннинг мақсади мамлакатда киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унинг асосий вазифалари кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.Қонунда кибержиноятчилик, кибертаҳдид, киберхавфсизлик, киберҳимоя ва киберҳужум каби тушунчалар қўлланиб, киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари ва бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда. Шунингдек, қонун билан Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, Қонун давлат органлари ва ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутади. Қонуннинг қабул қилиниши, рухсатсиз ҳаракатлар, ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, бузиш, нусхалаш, блоклаш ва мамлакатнинг ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашишнинг бошқа шаклларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan