Ҳодиса 11–15 март кунлари кузатилади
Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 11–15 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Бу бўйича «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.

Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Жалақудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилган хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел келиши хавфи мавжудлиги айтилганди.