ДУНЁ

АҚШда жосусликда айбланган россиялик дипломатлар Қўшма Штатлардан чиқариб юборилди

АҚШ жосусликда айблаб, мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган БМТдаги рус дипломатлари оилалари билан Нью-Йоркдан Москвага учиб кетди.

Ҳаммаси бўлиб 12 нафар россиялик дипломатга 7 мартгача мамлакатни тарк этишга буйруқ берилди.

Нью-Йоркни жами 50 га яқин одам, жумладан дипломатларнинг оила аъзолари тарк этди, деб ёзади “РИА Новости”.

Аввалроқ Россия ТИВ Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасидан 12 дипломат чиқариб юборилишига Москва жавоб қайтаришини ма`лум қилганди. Жавоб носимметрик бўлиши шарт эмас, деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan