Uncategorized

“Ёш китобхон» Республика кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ғолиблари аниқланди


Термиз шаҳрида “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман-шаҳар босқичлари ғолиблари иштирок этди.

Сурхондарёда “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичларида иштирок этиш учун 48 минг нафар ёшлар мурожаат қилган. Вилоят босқичида уч ёш тоифасида 88 нафар иштирокчи ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Кўрик танловнинг вилоят босқичида икки шарт асосида беллашган иштирокчилар орасидан энг муносиблари саралаб олинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичида 10-14 ёш тоифасида Бойсун туманидан Диёрбек Нормуродов, 15-19 ёшлилар ўртасида Олтинсой туманидан Гулжамол Саломова ва 20-30 ёш тоифасида Термиз шаҳридан Сирожиддин Чориев ғолиб бўлиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирдан буюк аждодларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш кўзланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan