Uncategorized

А.Тошқулов: “Уч минг нафар талабани телеграм орқали ўқитяпсизлар. Бу нима аҳвол?”

Хабарингиз бор, жорий йил 28 январда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларини комплекс ўрганмоқда. Бугун вилоятдаги мавжуд 6 та олий таълим муассасасини танқидий, таҳлилий ўрганиш жараёнлари ниҳоясига етди. 

@eduuz
@eduuz
@eduuz

Ўрганиш натижалари юзасидан масъуллар ва ҳудудда жойлашган олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда вазир А.Тошқулов вилоятдаги таълим муассасаларида сифатни ошириш, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини кўтариш ва талабаларга сифатли таълим шароитларини яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини қайд этди. 

@eduuz

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятидаги 6 та ОТМда таълим билан қамров 28% га ошиб, талабаларнинг умумий контингенти 51 431 нафарни ташкил қилмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони 2 779 нафарни ташкил этиб, илмий салоҳият 23,4% га ошди.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ва илмий тадқиқот фаолиятида Web of Science ва Scopus журналларида чоп этилган мақолалар 150 дан ошган ва илмий ишларга берилган иқтибослар сони 2 баробарга ўсган. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги 2 йилда 226 номда ўқув адабиётлари яратилган. 

Иқтидорли талабалар 9 та халқаро олимпиада ва нуфузли республика танловларида, 25 та таълим лойиҳаларида ҳамда халқаро конференцияларда иштирок этган.

Йиғилишда Қарши давлат университетида бир йил ичида катта ҳажмда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, талаба-ёшларга сифатли таълим бериш борасида салмоқли ишлар қилингани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали фаолиятини ташкил этишдаги ҳаракатлари эътироф этилди.  

@eduuz
@eduuz

 Эришилган ютуқлар билан бирга, ҳудуддаги бир қатор олий таълим муассасаларида таълим сифати ва илмий салоҳият етишмаслиги, талабалар, ўқитувчилар учун зарур шароит-шароитлар яратилмагани, моддий-техник база билан тўлиқ таъминланмагани, ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этишдаги муаммолар, шунингдек, масофавий таълимни йўлга қўйишдаги камчиликлар танқид қилинди. 

Хусусан, Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолияти қониқарсиз деб топилиб, директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-методик бошқарма бошлиғига масофавий таълимни ташкил қилишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун ҳайфсан берилди. Муаммоларни бартараф этиш учун уч ойлик муддат қўйилди.  

@eduuz

«Бугун масофавий таълим учун яратилган кўплаб махсус платформалар бўлатуриб, уч минг нафар талабани телеграм орқали ўқитяпсизлар. Ҳамма нарса телеграмда. Олий таълим муассасининг ўз платформаси йўқми? Бу нима аҳвол? Президентимизнинг озгина ташвишлари минг чандон тўғри эканлигига амин бўлиб кетяпман. Барчаси бўйича хулоса қилинади. Энди таълим сиёсатига ҳамма жавоб беради», – дея таъкидлади А.Тошқулов.

Ундан ташқари, ҳудуддаги барча олийгоҳларда таълим сифатини таъминлашда қатор жиддий камчиликлар мавжуд экани тилга олинди ва бу бўйича хулоса қилиниши билдирилди. 

Ишчи гуруҳ 3 февраль куни ўз ишини Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш билан давом эттиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan