Uncategorized

Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!

Сурхондарё вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акциясининг иккинчи босқичига старт берилди. Мазкур йирик акция доирасида ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади. Жараёнга пойтахтдан 100 нафарга яқин, вилоят муассасаларидан 80 нафар, туманлардан 153 нафар мутахассислар жалб этилган.

Вилоятдаги 721 та маҳаллада яшовчи 2 млн 681 минг нафар аҳолидан 269 нафари “темир дафтар”га, 3475 нафари «аёллар дафтари»га киритилган.

Акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, эндопротезлаш, юракка стент ўрнатиш, юрак қон- томир операциялари, шунингдек, буйрак трансплантацияси каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларида бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

Ушбу жараёнларни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 660 млн сўм маблағ ажратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan