Uncategorized

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXXV СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Кеча Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг XXXV сессияси бўлиб ўтди. Сессия бошланишидан аввал туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда депутатлар тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг тақдимотини кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги XXXV сессияси ўз ишини бошлади.
Унда туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида Жарқўрғон туман ҳокимининг 2021 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилдаги истиқболли режалар юзасидан туман аҳлига мурожаати тингланди. Мурожаат
facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга узатилди.
Якунда туман Кенгаши депутатлари мурожаатдан келиб чиқиб, ўзлари қизиқтирган саволлари ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.

Сессиядан сўнг, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман ҳокими Б.Ўрақов журналистлар берган ҳар бир саволга батафсил жавоб бериб, билдирилган таклифлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan