Uncategorized

Беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган 24 ёшли қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Ўзбекистонда камдан кам кузатиладиган умрбод қамоқ жазоси бўйича ҳукм ўқилди.

1997 йил Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган йигит 2021 йил 29 июль куни кеч соат 23:30ларда олдиндан тайёрланган ошхона пичоғи, тиббий ниқоб ва қўлқопни олиб Қибрайдаги хонадонлардан бирида бўлган М.А, А.Е, А.Е, Б.Қ, М.Ани пичоқлаган.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида ваҳший қотилга ҳукм ўқилди.

Шавкат Исмоналиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси, 119-моддаси 2-қисми “г” банди, 130-моддаси 2-қисми “а” банди, 219-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 97-моддаси 2-қисми “а,в,г,ж,р” бандлари билан, Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan