Наманган вилоятида 22–23 ноябрь кунлари 4 та ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 ноябрь куни соат 12:40 да Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Чуст тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини Гулзор кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин оқибатида ҳовлисида бўлган 10 дона сомон преси ҳамда тахлаб қўйилган 15 дона ёғоч тўсини ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Чуст туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 13:02 да ўчирилган. Ёнғин-қутқарувчилар томонидан 200 квадрат/метр жой сақлаб қолинган.


Қайд этилишича, худди шу куни соат 13:56 атрофида Косонсой туман фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Косонсой тумани Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчаси 73-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг бостирмасини том қисмидан 25 квадрат/метр жойи, 150 дона сомон преси ёниб зарарланган.
Содир бўлган ёнғин Косонсой туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 14:39 да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 квадрат/метр жой сақлаб қолинган.
Таъкидланишича, яна шу куни соат 14:49 атрофида Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Уйчи тумани Боёғон маҳалла фуқаролар йиғини Ёр кўчаси 47-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 квадрат/метр жойи ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 15:18 да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида 270 квадрат/метр жой сақлаб қолинган.


Шунингдек, 23 ноябрь куни соат 04:02 атрофида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Курашхона маҳалла фуқаролар йиғини Ҳунарманд кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 квадрат/метр жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли хужжатлар ҳамда қўшниси яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 квадрат/метр жойи қисман ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 04:50да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 800 кв.метр жойи сақлаб қолинди.
Келтирилишича, содир бўлган ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.