Uncategorized

Тошкентда 48 ёшли эркак уйида қурол ясаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрида муқаддам судланган 48 ёшли эркак уйида қурол ясаш билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 ноябрь куни олиб борилган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари юқоридаги ҳолатни қайд этган.

Мазкур шахснинг яшаш жойи текширилганда у ердан револьвер ва тўппонча топилиб, баллистика экспертизасига йўналтирилган. Экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддасида (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) жавобгарлик кўзда тутилгани эслатиб ўтилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan