Uncategorized

Қозоғистон ҳарбий делегацияси Термизга етиб келди

Маълумки, ҳарбий хизматчиларимиз яқинда қозоғистонлик ҳамкасблари иштирокида икки томонлама ўқув-машғулотларида иштирок этиб қайтганди.

Минтақамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида мазкур икки томонлама ўқув-машғулотлари энди “Термиз” полигонида давом эттирилади. Кеча Қозоғистон Республикаси қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондонлик бошқармаси штаб бошлиғи генерал-майор Каниш Абубакиров бошчилигидаги қўшни давлат ҳарбий делегацияси қадимий ва навқирон Термиз шаҳрига етиб келди.

Қардош юрт ҳарбийлари “Термиз” полигони базасида тантанали кутиб олинди ва меҳмонларга ажратилган ётоқхоналарга жойлашди. Шундан сўнг қўшни давлат делегациясининг масъул офицерлари Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ҳамроҳлигида ўқув-машғулотлари ўтказиладиган ҳудудларни кўздан кечириб, кечки пайт “Ҳамкорлик-2021” қўшма ўқувининг режаси муҳокама қилишди.

“Ҳамкорлик-2021” Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ўқуви 24 ноябрга қадар давом этиб, унда икки давлат ҳарбийлари реал жанг олиб бориш сценарийси остида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan