Uncategorized

Биолабораториялар хизмати йўлга қўйилади

Бугунги кунда республикамиз ҳукумати томонидан ҳашаротларга қарши курашда асосий эътибор биологик усулга қаратилмоқда. Биолабораторияларда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, технологик жараёнлари ўрганилаяпти. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, юртимизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда ҳаридоргирлигини ошириш мақсадида  яна қўшимча биолабораториялар ташкил этилаётир. Янги иш ўринлари ташкил этилиб, аграр соҳа мутахассислиги бўйича таҳсил олган ёшлар доимий ишли бўлишаяпти. Даромад манбаи ишмоқда. Бу эса ўз ўрнида соҳа вакиллари  олдига катта вазифаларни юклаб,  биолабораториялар  билан фермерлар ўртасида чамбарчас боғлиқликни талаб этади. Ўсимликлар клиникаларида олинган биомаҳсулотлар ҳакида ўз вақтида назарий билимларга  эга бўлиш  тажрибада  биоусулни қўллашнинг янада самарадорлигини оширади.

Ўсимликларнинг биологик ҳимояси ҳақида сўз борар экан, унинг мазмун моҳияти ҳақида ҳам тўхталиш жоиз. Бу ўз ичига зараркунандалар ва касаллик қўзғатувчилар келтирадиган зарарни камайтириш мақсадида, уларнинг популясиялари миқдорини камайтиришда тирик организмлар, уларнинг фаолияти туфайли ҳосил бўлган моддалар ёки синтетик аналогларидан фойдаланиш тушунилади. Тор маънодаги таҳлиллар натижасига кўра классик биологик усул зарарли организмларга қарши курашда тирик организмлар: паразитлар, йиртқичлар ва патоген микроорганизмлардан фойдаланиш, демакдир. Биологик ҳимоя усулининг моҳияти табиатда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари билан уларнинг паразитлари ва йиртқичлари, айниқса, ҳашаротлар, каналар ва зараркунандалар билан бактериал, замбуруғ вирус ва комплекс касалликлар орасида вужудга келган антогонистик муносабатлардан аниқ мақсадда фойдаланишдир.

Соҳада ўсимликларни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрда   “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори эълон қилинган. Қарорга асосан, Сурхондарё вилоятида 2020-2021 йилларда қўшимча жами 56 та ўсимликлар клиникаси ташкил этиш,  шундан 2020 йилда 33 таси ва 2021 йилда 23 таси ташкил этиш режалаштирилган эди.  Ҳозирги кунда  қўшимча 40 та ўсимликлар клиникаси ташкил этилган бўлиб,  яна 22 та ўсимликлар клиникалари  фаолияти йўлга қўйилиб, ер эгаларига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда.

Биолабораториялар ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат калити ҳисобланади. Вилоят ҳудудида 2020-2021 йилларда қўшимча жами 56 та биолабораториялар ташкил этиш,  шундан 2020 йилда 28 таси ва 2021 йилда 28 таси ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда қушимча 36 та ўсимликлар Биолабораторияси  ташкил этилган яна 26 та ўсимликлар биолабораториялар, ташкил этиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалик экинларини хосилини сақлаб қолишда хар хил фойдали хашаротлар биоэкалогияси турларини ўрганиш, кўпайтириш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш зарур

Зараркунандалар хуружи ва турли касалликлар ер юзида улкан офат ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожланиши даврида ва маҳсулотларни сақлаш давомида ҳосилнинг жуда катта қисми йўқотилишига сабаб бўлади.

Маълумки, зарарли организмлар ҳосилнинг 60-80 фоизини  нобуд қилибгина қолмай, табиат ва инсоният саломатлигига ҳам путур етказган.  Бугунги кунда олимларимиз томонидан уларга қарши курашишда  биологик тарзда курашда изланишлар олиб бормоқда. Вилоятимиздаги мавжуд биолаборотияларида табиий перепаратлар етиштирилиб, келгуси йил ҳосили учун холга келтирилмоқда. Энг муҳими,  вохамиз  миришкорлари  бошоқли, сабзавот-полиз, боғдорчилик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун  бу ерда керакли консалтинг маслаҳатлари ҳам бериб борилмоқда.

Акрам Абсаматов,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan