Uncategorized

Нима учун тишлар сарғаяди?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

✔️ Ирсий омиллар – баъзида бу наслга боғлиқ бўлиши мумкин.
✔️ Чой, қаҳва, қизил шароб таркибидаги танинлар тиш эмалини емирилишига олиб келади, бошқа рангли озиқ-овқатлардаги пигментлар бўшаб қолган жойга ўрнашади.
✔️ Сигарет таркибидаги смола тишларни сарғайишига олиб келади.
✔️ Айрим дори воситаларидан узоқ вақт фойдаланиш, масалан, тетрациклин гуруҳидаги антибиотиклар.
✔️ Кислотали маҳсулотлар ва кислота билан алоқадор иш бажарувчиларда тишлар кўп сарғаяди.
✔️Буйрак етишмовчилиги каби кенг тарқалган касалликлар ҳам тишларнинг сарғайишига олиб келади ва бунда тишларни тозалаб ювиш фойда бермайди.

✅ Сариқликдан халос бўлиш учун стоматологияда тишларни профессионал тозалаш, оқартириш, сунъий керамик ойналаш усуллари қўлланилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan