Uncategorized

U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон Малайзиядан устун келди

Кеча Қатар яшил майдонларида старт олган U-23 Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон Олимпия жамоаси малайзиялик футболчилар билан куч синашиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

“D” гуруҳида ўрин олган жамоалар ўртасидаги баҳсда Темур Кападзе шогирдлари рақиб дарвозасида 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

1-бўлимда жамоа сардори Жасур Жалолиддинов пенальтидан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 2-таймда захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармади ва Ўзбекистон Олимпия жамоаси муҳим 3 очкони қўлга киритиб, Париж Олимпиадаси йўлида дастлабки муваффақиятли қадамни ташлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan