Uncategorized

ДХХ ходимлари катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Денов тумани тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи, 1984 й.т. шахс 3 кг. 857 гр. “опий” моддаси билан қўлга олинди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гиёҳванд моддани мазкур шахснинг Тожикистон Республикасидаги жиноий алоқалари контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказиб берганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan