Uncategorized

АҚШ Афғонистон Марказий банки активларини музлатиб қўйди

Қўшма Штатлар Афғонистон Марказий банкининг АҚШдаги барча активларини музлатиб қўйди ва бу билан Толибон ҳукуматини миллиардлаб доллар маблағдан ажратди.

“Афғонистон ҳукумати Марказий банк орқали Қўшма Штатларга жойлаштирган активлар Толибонга берилмайди”,-деб билдирди 17 август куни президент Жо Байден маъмурияти расмий вакили.

Халқаро валюта жамғармасининг маълум қилишича, Афғонистон Марказий банкининг ялпи захираси апрель ойида 9,4 миллиард долларни ташкил қилган. Мазкур захиранинг асосий қисми Нью-Йорк федерал захира банкида ва АҚШнинг бошқа молиявий институларида сақланган.

Афғонистон жаҳондаги энг қашшоқ давлатлардан бири ҳисобланди ва халқаро молиявий институтлар ҳамда ривожланган мамлакатларнинг кўмагига муҳтож.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan