Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт Кронотский қўриқхонасидаги Курил кўлига қулаб, тахминан 100 метр чуқурликка чўкиб кетган. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда. Вертолётда 16 киши бўлган: Москва ва Санкт -Петербургдан 13 нафар сайёҳ (шу жумладан 1 бола) ва 3 экипаж аъзоси.
8 киши тирик қолган, 2 нафарининг аҳволи оғир, қолган 8 инсон тақдири эса номаълум, улар вертолётдан чиқа олмагани таҳмин қилинмоқда. Айни дамда қутқарувчилар ва ғаввослар ҳалокат рўй берган жойда тезкор-қидирув олиб бормоқда.
Ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура туристик хизматлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текширишни бошлади.