Uncategorized

“Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (507-сон, 09.08.2021 й.) билан “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низом билан “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасининг асосий вазифалари белгиланди.

? Миллий платформа орқали, жумладан:

➖ вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилиниши таъминланади;

➖ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам берилади;

➖ хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқлари таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун ягона қулайликлар яратилади.

☑️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Миллий платформанинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари Миллий платформага жамланиши лозим бўлган маълумотларни вазирлик сўровига асосан тақдим этади.

❗️Қарорга кўра шунингдек, 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларга 24 соат ичида тезкор муносабат билдириш амалиёти йўлга қўйилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan