Uncategorized

Варикозни даволаш мумкинми?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

? Веналарнинг варикоз кенгайиши вена қон томирларининг шишиб қолишидир. Қон томирларда қоннинг яхши оқмаслиги туфайли, қон томирлар кенгайишни бошлайди.

✅ Варикозни қуйидагича даволаш мумкин:

? Медикаментоз усулларда даволаш. Бунда вена қопқоқлари ишини рағбатлантирувчи, томирлар деворларини озиқлантирувчи ҳамда томирлардаги қуйқа (тромб)ларни эритувчи дорилар берилади.
?Жарроҳлик усули: операциялар варикознинг жуда кенгайишида, терининг трофик касалликларида, ўткир тромбофлебитда буюрилади.

♻️ Варикоз ҳатто жарроҳликдан кейин ҳам қайталаниши мумкинлигини инобатга олишимиз керак! Шу сабабли бемор қатъий тартибда ортиқча юк ва меҳнатни чеклаб, профилактик чораларга амал қилиш шарт!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan