Uncategorized

Ерга катталиги 3 та футбол майдонига тенг астероид яқинлашади

Ерга ноябрь ойининг ўрталарида диаметри 170 дан 380 метргача бўлган потенциал хавфли «2004 UE» астероид яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди

Маълум қилинишича, астероид 13 ноябрь куни Ерга минимал масофада яқинлашади. Ҳисоб-китобларга кўра, астероид сайёрадан 4 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 11 баробар ортиқ масофани ташкил этади.

Қайд этилишича, астероид «2004 UE» «Аполлон» гуруҳига мансуб бўлиб, парвоз йўли орбита билан кесишадиган потенциал хавфли астероид ҳисобланади. Шу билан бирга, у  биринчи марта 2004 йилда аниқлангани ва 2051 йилда Ерга яна яқинлашиши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ Ерга инсоният тарихидаги энг катта комета яқинлашиши ва пирамида катталигидаги астероид келиши маълум қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan