Uncategorized

Тожик-қирғиз чегарасида отишма: икки давлат расмийлари учрашув ўтказди

Боткен вилоятининг Тумба ҳудудида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда туманлар раҳбарлари ва чегараолди вилоятлари ички ишлар идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Қирғизистондаги Қум-Мозор ва Тожикистоннинг Сомоньен (Дахма) ҳудудларида ҳеч қандай ишлар амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида келишувга эришилди.

24 июл куни Боткен вилояти Қум-Мозор ҳудудида Тожикистон томони ер участкасини қумдан тозалаш ишларини бошлайди. Воқеа жойига қирғиз чегарачилари, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва маҳаллий аҳоли етиб келади. Кейин икки мамлакат аҳолиси ўртасидаги оғзаки жанжал муштлашувга айланиб, фуқаролар бир-бирларига тош отишади.

Шундан сўнг ҳарбийлар ўт очишади, манбанинг маълумотига кўра, бир нафар тожик чегарачиси яраланди.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, 24 июл куни Боткен вилоятининг Қум-Мозор ҳудудида тожиклар қирғиз томонининг рухсатисиз ер участкасини қумдан тозалаш ишларига киришдилар. Воқеа жойига қирғиз чегарачилари, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва маҳаллий аҳоли етиб келишди.Тожикистон томони қирғиз томонининг ишни тўхтатиш талабини бажармади. Тожикистонликлар Қирғизистон фуқаросини калтакламоқчи бўлишди. Кейин икки мамлакат аҳолиси ўртасидаги оғзаки жанжал муштлашувга айланиб, бир-бирларига тош отишди. Шундан сўнг, тожик чегарачиларидан Қирғизистон томон ўқ отилган. Қирғизистон Республикаси чегарачилари ҳам Тожикистон томон ўқ отишди. Отишма натижасида жабрланганлар йўқ.

Sputnik Тожикистон маълум қилишича, мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада юз берган можаро юзасидан расмий баёнот берди.

Тожикистон чегара хизматининг хабар беришича, ҳодиса 24 июл куни эрталаб соат 9:30да содир бўлди. Чегарадаги участкада тозалаш ишлари давомида Қирғизистоннинг 20 фуқароси Тожикистон фуқаролари билан жанжалашиб, уларга тош отишни бошладилар. Манба берган маълумотга кўра, бир нафар тожик чегарачиси яраланди.Икки мамлакат чегарачилари воқеа жойига етиб келишганидан сўнг, Қирғизистон ҳарбийлари, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасидаги ўзаро англашув меморандумининг 4-банди талабига зид равишда, имзоланган битимлар, Кактош қишлоғи аҳолисининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, тинч аҳоли ва тожик чегарачиларига асоссиз равишда ўқ узишди. Тожикистон чегарачилари жавобан уларга ўқ узишди, дейилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.»1924-1927 йиллардаги миллий ҳудудий чегараларни белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва 1989 йилда комиссиясининг келишувларига биноан ушбу участка тўлиқ Тожикистонга тегишли», – деб аниқлик киритди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan