Uncategorized

Токио-2020: ёш қиличбозимиз Зайнаб Дайибековадан кетма-кет ғалабалар! Медалга эса оз қолди…

XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг учинчи кунги баҳслари ҳам Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли бошланди.
ХXXXII ёзги Олимпия ўйинларининг учинчи кунги баҳслари ҳам Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли бошланди. Биринчи бўлиб баҳсларга киришган ҳамюртимиз, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган ёш спортчимиз Зайнаб Дайибекова ўз юришини ғалаба билан бошлади.

Сабля йўналишида кечган жангда Дайибекова мезбонлар вакиласи, Халқаро қиличбозлик федерацияси таснифида 39-ўринни эгаллаб турган Aоки Чика устидан ишончли ғалабага эришди. У япон спортчисини 15:9 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳамюртимиз кейинги босқичда яна бир қитъадошимиз, хитойлик Яци Шао билан ҳисоб-китоб қилди. Таниш рақибга қарши кечган баҳсда ҳам Зайнаб бор маҳоратини ишга солиб, номдор рақибасини 15:10 ҳисобида мағлуб этди.

Делегациямиз таркибидаги энг ёш спортчи учинчи даврада Жанубий Корея вакиласи Жису Ёнга қарши баҳс олиб борди. Қизғин ва муросасиз кечган жангда омад Зайнабга кулиб боқди – 15:12.

Туризм ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan