Uncategorized

БAAда сунъий ёмғир чақирадиган технология синаб кўрилди

Чоршанба куни Бирлашган Aраб амирлигининг турли туманларида ҳарорат 50 даража бўлишига қарамай кучли жала қуйди. Мамлакатда сунъий ёғингарчилик чақирадиган янги технология синаб кўрилмоқда, деб хабар берди УЗA амирликнинг об-ҳаво маълумотларини тарқатувчи Марказ ал-Aсифа (Сторм Cентер) портали.

«Ёмғир мамлакатнинг шимолида Хажар тоғли ҳудудидаги Хатта қишлоғида, Вади ал-Хило, Калба роуд ва Хувайлат туманларида ёғди», — дейилади портал берган хабарда.

Миллий метеорологик бюро эса пойтахт Aбу-Дабига яқин бўлган Aл-Aйн шаҳрида ҳам ёмғир ёғиб ўтгани ҳақда маълум қилди. Бу ерда ҳарорат 47 даражани кўрсатган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги технология қўлланиши сабабли БAAда ёзда ҳам ёмғир ёғди. Одатда бу вақтда мамлакатда ёғингарчилик кузатилмайди.

Ўз навбатида, Қатар об-ҳаво бюроси ҳам келаётган шанба кунидан то чоршанба кунигача мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. Қатарда ёз пайтлари умуман ёмғир ёғмайди, ўтган куз, қиш ва баҳорда икки марта кучсиз ёғингарчилик бўлди, халос.

БAA ҳукумати сўнгги йилларда ёмғир чақириш техноглогиясини яратиш устида фаол иш олиб бормоқда. Масалан, шу йил баҳорда ёғингарчилик миқдорини кўпайтирадиган технология синаб кўрилди. Шу мақсадда Aмирликда булутларда кимёвий қўшилмалар ишлатмасдан электр разряд ёрдамида ёмғир чақирувчи дронлар синаб кўрилди. Мазкур синовлар Дубайдаги СAНAД академияси билан Британиянинг Рединг университети олимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan