Uncategorized

Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талаба 2 млн.га яқин стипендия олади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб энг юқори балл тўплаб ўқишга кирган талабаларга Президент гранти асосида Президент стипендиясига тенг стипендия берилади (ҳозир 2 млн сўмга яқин).

— агар юқори баллилар кўп бўлса ҳам, уларнинг бирортаси стипендиясиз қолмайди. Тўплаган бали билан 200-ўринда турган даъвогар нечта бўлса, уларнинг ҳаммаси учун грант ажратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош мутахассиси Жалолиддин Қурбонов Xpress.uz га берган интервьюсида Президент гранти соҳибларини аниқлаш тартиби тўғрисида маълумот берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan