Uncategorized

Сурхондарёлик мактаб директори талаба бўлган битирувчиларига стипендия ваъда қилди

Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараева олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинадиган битирувчиларига ўз нафақа пулидан ҳар ой стипендия беришни ўз режасига киритди.

65 йилдан буён мактабда ўқувчилар билимини ошириб келаётган, бугунги кунда таълим муассасасини ибратли бошқараётган 80 ёшли педагог ҳар ой оладиган нафақа пулини иқтидорли ўқувчиларга тарқатиб келади.

Айни пайтда ўзининг 2,3 млн. сўм нафақасини тўлиқ таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфлашни режалаштирган Хосият Қараевани юртимизда фаолият юритаётган барча педагогларга ўрнак қилса арзийди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan