Uncategorized

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Тараққиётимизнинг янги даврида маҳалла институтига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Маҳаллаларимиз нафақат одамларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этадиган, балки ҳар бир маҳалланинг иқтисодий ўсиш нуқталарини аниқлаб берадиган, оилаларда тинчлик тотувликни таъминлайдиган масканга айланмоқда.

Бу эса маҳаллалар зиммасидаги масъулиятни икки карра оширади. Шунинг учун маҳалла раиси ҳам билимли, ҳам ташаббускор, ҳам ислоҳотчи бўлиши лозим. Бу ҳақида давлатимиз раҳбари жорий йил февраль ойида Наманганга қилган ташрифлари давомида ҳам таъкидлаб ўтган эдилар.

“Маҳалла”хайрия жамоат фонди бошқаруви  давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла раисларига билдирилаётган ишончни юксак қардлайди.

Шунинг учун ҳам фонд узоқ йиллардан буён ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳалла идораларига мебель ва компьютер жамланмаларини совға қилиб келмоқда.

Куни кеча Термиз шаҳридаги “Гулираъно” маҳалла фуқаролар йиғинига фонд томонидан қарийб 12 млн сўмлик мебель ва компьютер жамланмалари топширилди.

Мазкур МФЙ биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида янгидан қурилди. Эндиликда ушбу бинода нафақат маҳалла идораси балки, тадбиркорлик субъектлари ҳам жойлаштирилади. Бу эса ўз навбатида маҳалла ахолиси учун қўшимча қулайлик ва иш ўринларини яратади.

“Маҳалла” фонди вилоятдаги фуқаролар йиғинларини доимий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиққан.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида вилоятнинг 140 та маҳалла йиғинларига жами 164 та мебеллар жамланмаси ҳамда 258 та маҳалла йиғинларига компьютер жамланмалари топширилиши режалаштирилган.

Маҳаллаларни замон талаблари даражасида жиҳозлаш билан бир қаторда, фуқаролар йиғинларида меҳнат қилаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ҳам доимий эътибордаги масала. Ана шу мақсадга вилоятдаги 721 та маҳалла йиғинларининг 409 нафар ходимларини бир марталик моддий рағбатлантириш  учун қарийб 700 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, 38 нафар Сурхондарёлик “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳиблари “Маҳалла” фондининг ҳисобидан сиҳатгоҳларда дам олишлари учун 152 млн. сўм маблағ ажратилди.

Кам таъминланган аҳолини моддий қўллаб-қувватлашда фонд томонидан эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу мақсадда қарийб 40 миллион сўм маблағ “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида истиқомат қилаётган сурхондарёликларнинг ижтимоий ҳимоясига йўналтирилади.

Тадбир давомида Термиз шаҳридаги “Гулираъно”, Жарқўрғон туманидаги “Гулистон”, маҳаллаларидаги ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Олтибой Остонақулов

“Маҳалла”хайрия жамоат фонди вилоят бошқармаси раиси ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan