Uncategorized

Бу йил ОТМларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 мингтага етказилади

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда маълум қилинди.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берилди.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар ОТМларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат ОТМларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan