Uncategorized

ТерДУ: Университет Кенгаши йиғилишининг тафсилоти

Термиз давлат университетида куни кеча университет Кенгашининг 11-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб ректор A.Марахимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига 2021 йил 1-2 июн кунларидаги ташрифи натижалари ва бундан келиб чиқадиган вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида профессор-ўқитувчиларга етказилди.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш муҳокама қилинди.

Навбатдаги кун тартибидаги масала магистратурада ўқув жараёнларини ташкил этиш ва инновация ишлари тўғрисида танқидий, таҳлилий фикрлар билдирилди.

Барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси бўйича масʻулларга зарурий топшириқлар берилди.

Якунда Кенгаш аʻзолари университет профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган дарслик, монография, рисола ҳамда ўқув қўлланмаларни нашр этиш учун тасдиқлаб беришди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan