Uncategorized

Шерободда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейдлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 майдан 27 майга ўтар кечаси туманнинг 2-сектор ҳудудида туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ҳамда туман прокурори ўринбосари Р.Холмурзаевлар иштирокида тунги рейд бўлиб ўтди. Унда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, профилактика инспекторлари шунингдек, соҳага оид масъуллар қатнашишди. Рейдларда асосий эътибор қўпол қоидабузарликлар содир этиб юрган ҳайдовчиларни, Ички ишлар органи пробация гуруҳи назорати остида турувчи шахслар билан тунги вақтларда кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 6:00 кеча ўз хонадонида бўлиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, туман ҳудудидан чиқмаслиги ва бошқа бир қатор чекловлар ўрнатилган шахслар ўрганилди. Фуқаролар томонидан ўзига тегишли бўлган чорва молларини далаларда қаровсиз қолдириш, вояга етмаган шахсларни тунги вақтларда сабабсиз юрганлик ҳолатларини аниқлаш ва бошқа криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлашга қаратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan