Uncategorized

Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб 423,4 гр. “опий”ни олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича , Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди.

Постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига 423, 42 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan