ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Халқ банки” Жарқўрғон филиали тажрибаси: Банкир сизнинг номингизга кредит чиқариб, уни ўзи “туя” қилиши мумкин!?

Манбамизга кўра, яқинда Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлимига фуқаролардан мурожаат келиб тушади. Унда юртдошларимиз АТ “Халқ банки” туман филиали фаолиятига доир муаммоларни баён этишган экан. Шунга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, чиндан ҳам АТ “Халқ банки” Жарқўрғон филиали бошқарувчиси М.М. банкнинг бош мутахассиси А.У. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритгани, энг қизиғи 3 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз, уларнинг номига 70,0 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи чиқаргани аниқланди. Ёмони эса, у бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Албатта, айбдорларга жазо тайин. Аммо, банкларимизда қачон ўғирликлар барҳам топиши ҳақидаги саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ. …

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan