ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ноқонуний валюта сотиш ҳолатлари аниқланди

Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Қумқўрғон тумани “Оқсой” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди. Мазкур жараёнда фуқаро Т.П. қонунга хилоф равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб, харидорга 3100 АҚШ долларини 32085,0 минг сўмга сотган вақтида ушланди. Ундан жами 3100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Олтинсой туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан тадбирда Шўрчи тумани ҳудудида фуқаро И.А. харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10330,0 сўмдан ҳисоблаб, 2800 АҚШ долларини 28 924,0 минг сўмга сотган вақтида қўлга тушган. Ундан 2800 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan