Узун туманидаги даҳшатли воқеа Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл киши антисанитария ҳолатида хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилганлиги ҳақида келиб тушган хабарга асосан, маҳалла профилактика инспектори томонидан зудлик билан воқеа жойига етиб бориб,…
Хитой Туркманистоннинг энг йирик газ конини ўзлаштириш тендерида ғолиб бўлди
Энди Хитой дунёдаги энг йирик газ конларидан бири «Галқиниш»ни ўзлаштиришда Туркманистонга ёрдамлашади. Хитой томони йирик «Галкиниш» газ конининг 4-босқичини ўзлаштириш бўйича халқаро тендерда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов сешанба куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг…
Сурхондарёда эр хотини ва 5 ойлик боласини бир неча ой қийнаб, молхонада сақлади
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида эркак аёли ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиб, уларни 5 ой давомида мажбуран молхонада сақлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. Маълум бўлишича, жорий…
Рамзан Қодировнинг онаси Буюк Британиянинг «қора рўйхати»га киритилди
Буюк Британия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодирова ва унинг бошқарувидаги Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги фондни санкциялар рўйхатига киритди. Бу қарор Британия ҳукумати томонидан расман эълон қилинди. Чеклов қўйилган шахсларнинг активлари Буюк Британия ҳудудида музлатилиши ва уларнинг мамлакатга кириши тақиқланади….
Korzinka ва Coca-Cola номидан фишинг схема аниқланди
Рақобат қўмитаси Korzinka ва Coca-Cola брендидан фойдаланилган сохта акциялар орқали фуқаролар алданаётганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда Korzinka тармоғи 29 йиллиги муносабати билан «27 минг сўмга совутгич сотиб олиш мумкин» деган хабарлар тарқатилган. Шунингдек, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd.» номи…
Ўзбекистон қурилиш соҳасида 40 фоизга яқин иқтисодиёт «яширин» қолмоқда
Қурилиш соҳасида 97 трлн сўмлик яширин айланма аниқланиб, 10 минг квартира арзон баҳолар орқали расмийлаштирилгани маълум қилинди. Ўзбекистонда қурилиш соҳаси иқтисодиётдаги энг катта «хуфиёна» тармоқлардан бири бўлиб қолмоқда. 29 август куни Савдо-саноат палатаси ташкил этган очиқ мулоқотда ушбу соҳадаги яширин айланмалар…
Telegram’га стикер яратиш иловаси ва профилга мусиқа қўшиш функцияси қўшилди
Telegram мессенжери янги функцияларга эга бўлди: стикер яратиш, профилга мусиқа жойлаш, совғаларни яхшилаш ва мини-иловалар билан ишлаш мумкин. Telegram мессенжери жамоаси 12.0 (Android) ва 6.1 (ПК) версияларда катта янгилашни тақдим этди. Энг асосий янгиликлар қаторида стикерлар учун мини-илова, профилга мусиқа…
Смартфонни инсон танаси ҳароратидан қувватлантириш усули ихтиро қилинди
Хитой олимлари смартфонларни инсон танасининг иссиқлигидан қувватлантириш усулини ихтиро қилишди, деб хабар берди South China Morning Post. Олимлар инсон танаси иссиқлигини электр энергиясига айлантирувчи резина материали яратишди. Нашрнинг ёзишича, инсон танаси (37 °C) ва атроф-муҳит (20-30 °C) ўртасидаги ҳарорат фарқи энергия ишлаб чиқариш имконини беради. Материалдан электрон қурилмаларни қувватлаш, электр таъминоти бўлмаган жойларда ускуналарни қувватлантириш ҳамда кийимда телефонни қайта қувватлаш ёки тана ҳарорати учун мос муҳит ҳосил қилишда фойдаланиш мумкин, дейилади хабарда.