Буюк Британия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодирова ва унинг бошқарувидаги Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги фондни санкциялар рўйхатига киритди.

Бу қарор Британия ҳукумати томонидан расман эълон қилинди. Чеклов қўйилган шахсларнинг активлари Буюк Британия ҳудудида музлатилиши ва уларнинг мамлакатга кириши тақиқланади.
Британия ҳукумати Аймани Қодированинг фонди ва Россия ҳукумати билан алоқаларини асосий сабаб сифатида кўрсатган. 2022 йилда, Россия Президенти Владимир Путин уни ижтимоий фаоллиги учун Фахрий орден билан мукофотлаган. Шундан сўнг, фонд Қодирова бошчилигида жанговар ҳудудларга мунтазам гуманитар ёрдам юбориш билан танилган.
Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатини янада кенгайтирган ҳолда, 11 нафар жисмоний ва юридик шахслар ҳам санкция остига киритилди. Уларнинг орасида, Татаристон бош вазирининг ўринбосари Лайло Фазлиева ва Россия қаҳрамони, Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги махсус полиция полки қўмондони Замид Чалаев ҳам бор.
Аймани Қодирова 2024 йилнинг июн ойидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида бўлгани, шунингдек, Қодиров яна бир бор санкциялар рўйхатга киритилишини унинг ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлаши билан боғлаб, буни «совға» деб атаган. Москва эса бу санкцияларни ноқонуний деб ҳисобламоқда.