Kun: 13.04.2023

Қозоғистонлик ўқувчи ёмғирни сунъий равишда ёғдирувчи технологияни ихтиро қилди

Астанада ёш инноваторларнинг халқаро илмий форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform. Қозоғистон Адлия вазирлигининг Миллий интеллектуал мулк институти ҳудудида VI ёш ихтирочилар мактаби доирасидаги халқаро форум ўтказилди. Қозоғистон ва Қирғизистон ёш олимлари «Рақамли манбалар ва дастурларни яратиш», «Итларда сут…

Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда айбланяпти

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз Миллий гвардия ходими томонидан бир неча йил аввал зўрлангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Сукут сақлама” (Nemolchi.uz) лойиҳаси хабар берди.  Билдирилишича, қизни зўрлаган вақтда эркак Миллий гвардия ходими бўлмаган. Жабрланган қиз ота-онаси билан Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилган….

Жанубда “Ибратли ҳарбий оила” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида “Ибратли ҳарбий оила” кўрик-танловининг Жанубий оператив қўмондонлиги босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда Жанубий оператив қўмондонлиги, ҳарбий қисм ҳарбий хизатчилари ва уларнинг оила аъзолари, ўқувчи ёшлар, Сурхондарё вилоят Мудофаа…

Округ комиссияси аъзолари референдумга ҳозирлик бўйича мутасаддилар ахборотларини тинглади

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Референдумини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 20-моддасида округ комиссияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш…

Шимолий Корея Пхеньяндан баллистик ракета учирди

Бугун, 13 апрель куни Шимолий Корея Пхеньян чеккасидан Япон денгизи томон ўрта ёки узоқ масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди. Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, ракета учириш маҳаллий вақт билан…

Хитой Афғонистон бўйича ўз позициясини эълон қилди

Хитой Афғонистоннинг мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилади, унинг ички ишларига аралашмайди ва бу давлатга нисбатан шахсий манфаатларини кўзламайди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар бермоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган ҳужжатнинг 11-бандида Пекиннинг Афғонистон масаласи бўйича позицияси баён этилган. “Хитой Афғонистоннинг мустақиллиги, суверенитети…

“Маданият ва маърифат” телеканали номи ўзгаришсиз қолади

Аввалроқ “Маданият ва маърифат” телеканалини “Карвон” телеканалига айлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганди. Бу эса жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номи ўзгармаслигини маълум қилди.  “Мазкур қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ҳамда ижтимой…

АҚШ Савдо вазирлиги санкциялар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ Савдо вазирлиги Россиянинг 10 нафар, Хитойнинг 12 юридик шахсини қора рўйхатга киритди, деб ёзади “ТАСС”. Умуман олганда, 28 та ташкилот, жумладан, Россияда электрон бутловчи қисмларнинг энг йирик етказиб берувчиларидан бири бўлган Екатеринбургдаги «Промэлектроника» компаниялар гуруҳига экспорт чекловлари жорий этилди….

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин ошди

Ўзбекистонда сабзи кескин ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди. Берилган маълумотларга кўра, ўтган йилги сабзи ҳосили кетма-кет учинчи ҳафтадан буён…

Наманган ва Тошкент вилоятида аҳоли сони кўпайди – Статқўм

Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилмоқда.  Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони: Қорақалпоғистон Р….