Kun: 19.08.2022

ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаган — ССВ

Юнусобод туманида яшовчи фуқаро куйдирги касаллигига гумонланиб, чуқурлаштирилган лаборатор текширувларидан ўтказилди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқлангани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, шу…

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ўзгартирилади

Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Миллий гвардия Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, алоҳида тоифадаги оммавий тадбир…

Бразилия президенти Жаир Болсонару блогер билан муштлашди

Бразилия президенти Жаир Болсонару блогер билан муштлашиб, унинг мобил телефонини тортиб олишга уринди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Бразилия етакчиси мамлакат пойтахтидаги президент қароргоҳи Паласио да Алворада яқинида ўз тарафдорлари билан учрашган. Шу пайт маҳаллий блогер Вилкер…

Taekwondo ITF: АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради

Океан ортида яна бир марра забт этилди.  Бугун дунё аҳли бизни спорт орқали яқиндан танимоқда,  тан олмоқда,  десак муболаға бўлмайди.  Спортчиларимиз эришаётган ютуқлар эса манаман деган давлатларнинг ҳавасини келтирмоқда. АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида спортнинг таэквондо ITF тури бўйича 16 маротаба нуфузли…

Термизда ўқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғига асосан Мудофаа вазирлиги қўшинларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда «Ватан…

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ ва фермер хўжалиги раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “X.e.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ж. хўжаликка чорвачиликни ривожлантириш ва хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 31 бош…

Жанубда оммавий қирғин қуролларидан химояланиш бўйича амалий ва назарий семинар ўтказилди

Тизимли равишда Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруффидаги ҳарбий қисмларда радиацион кимёвий биологик мухофаза бўлинмалари мутахассислари томонидан ҳар хафтанинг чоршанба кунлари қўшинларни бошқарув органлари ва барча шахсий таркиб билан оммавий қирғин қуролларидан химояланиш тадбирлари, ва улардан фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар бўйича амалий ва назарий…

Микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул учун ариза юбориш 30 августгача давом этади

Фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш давом этмоқда. Ариза юбориш жорий йил 30 августида якунланади. 16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан…

Тошкентда ШҲТнинг Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади

2022 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар қилди. Қайд этилишича, унда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг етакчи хотин-қизлари иштирок этади. Анжуман давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B…

Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи сўнгги тўрт ҳафтада 35 фоизга ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ер юзида сўнгги тўрт ҳафта давомида коронавирусдан вафот этганлар сони 35 фоизга ошган. Хусусан, ўтган ҳафтанинг ўзида 15 минг киши мазкур касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. “СOVID-19нинг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш…