Kun: 29.12.2021

Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Н.Хусанов ҳамда “OPASCA GmbH” компанияси вакиллари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган…

$60 минг эвазига икки кишини Америкага юбормоқчи бўлган самарқандлик фирибгарлар қўлга олинди

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд туманида яшовчи, 1985 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи икки кишига уларни Америкага юборишни ваъда қилишган. Бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 30 мингдан, жами 60 минг доллар талаб қилишган….

Янги йил совғалари ҳамда 800 минг сўмдан ажратилган моддий ёрдамни вилоят ҳокими эҳтиёжманд оилаларга етказди

Бугун вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг Орол маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган оилалар ҳолидан хабар олди. Вилоят раҳбари хонадон эгаларига Президентнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттириб, моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини топширди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилоят…

Бухорода қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган фоҳиша аёлга ҳукм ўқилди

Бухоро вилоятида фоҳишалик билан шуғулланган аёл қирққа яқин эркакка орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини (ОИТС) юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Аёл 2017 йилда ОИТСга чалинган бўлган ва диспансер назоратига олинган. У касалликни бошқаларга…

Пенсия ва нафақалар 5 январдан бошлаб тўланади

“Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ва банк карталарига ўтказилиши 5-6 январдан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади”, – дейилган Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг қўшма баёнотида. Ўзбекистонда 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022 йилнинг 1-4 январь…

Шўрчида Президент совғалари болажонларга топширилди

Янги йил болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой байрамлардан бири бўлади десак янглишмаймиз. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари, эртак қаҳрамонларининг такрорланмас чиқишлари уларнинг қалбини нурга тўлдиради. Байрам арафасида Президент совғалари ортилган карвон туманимизга етиб келиб, ўз эгаларига тантанали равишда топширилди, деб…

Кармана туман халқ таълими бўлими мудири 60 минг сўмлик китобларни 483 мингдан сотишга урингани учун ишдан олинди

Навоий вилояти Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Насиба Содиқова ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлари сабаб ишдан олинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, туман халқ таълими бўлими Халқ таълими вазирлигининг топшириғига…