“Ягонасан муқаддас Ватан” ва “Энг яхши китобхон ҳарбий оила” кўрик танловларининг ҳарбий округ босқичи ўтказилди
Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк иcтиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбийча анъана сифатида ўтказиб келинаётган бир қатор ижодий танловлар орқали армия сафларида нафақат ақлан ва жисмонан баркамол, балки санъатга, ижодга, адабиётга меҳр қўйган ёшлар саралаб олинишига замин яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қўшинларида халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги байрами муносабати билан “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ миқиёсида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Ягонасан муқаддас Ватан” ва “Энг яхши китобхон ҳарбий оила” кўрик танловларининг ҳарбий округ босқичи ўтказилди.
Кўрик танловни ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик Кенгашининг минтақавий бўлинмаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилоят маданият уйи, Сурхондарё вилоят маънавият маърифат маркази ҳамда Сурхондарё вилоят ёзувчилар уюшмаси мутахасислари томонидан тузилган ҳайъат аъзолари низом талабларига мувофиқ иштирокчиларни баҳолаб бордилар.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланиб, кўрик танловнинг кейинги босқичи, яъни, Мудофаа вазирлиги қўшинлари миқиёсида ўтказиладиган финалда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Акбар Ахмедов,
Термиз гарнизони III даражали сержант