STATISTIKA

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўътадил даражада ортмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил август ойида 1029 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга (1-график) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,9 фоизга сезиларли даражада ортди.

1-график

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган

2025 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ортиб, 1029 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 14,2 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 15,0 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Сирдарё (72,3 фоиз), Навоий (45,5 фоиз)Андижон (38,3 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (36,7 фоиз) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-график).

Шу билан бирга, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Хоразм (11,5 фоиз), Жиззах (11,0 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (7,5 фоиз)Сурхондарё (6,0 фоиз) ва Бухоро (5,5 фоизда камайган.

2-график

Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар

2025 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 6045,1мингтани ташкил этди ва 2025 йилнинг июл ойига нисбатан 456,7 минг транзакцияга (7 фоиз) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони 5 та ҳудудда ортган

2025 йил август ойида республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Қашқадарё (8,4 фоиз), Самарқанд (5,3 фоиз), Бухоро (1,7 фоиз) ва Сирдарё (0,7 фоиз) вилоятларида ўсиш кузатилган.

Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик

2025 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1422 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 14,2 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 41,1 фоизга ва тузилган битимлар сони 12,7 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил август ойида 6 635,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаоллиги

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил август ойида 1,0038 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ортган.

2025 йил август ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (488 584 бирлик) нисбатан 2 038 бирликка ортиб, 490 622 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 23 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 392 415 тадан 395 603 тага ортган (ўсиш 3 188 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 92198 тадан 91025 тагача (-1173та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 994 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 тага ортган.

Брендларни рўйхатга олиш

2025 йил август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,8504 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15 фоизга камайган.

2025 йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 398 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

МинтақаларИФИҲисоблар бўйичаоперациялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси10290,92981,14221,00380,8504
Сирдарё вилояти17231,00721,81761,017814,0000
Навоий вилояти14550,91552,00000,97404,0000
Андижон вилояти13830,96342,00000,98091,0000
Тошкент шаҳри13670,91922,00001,02290,6794
Тошкент вилояти11691,00541,39571,00961,2188
Қашқадарё вилояти11311,08401,22291,00721,3636
Наманган вилояти10770,96201,21411,01091,0667
Фарғона вилояти10610,89411,23701,00611,0769
Самарқанд вилояти10311,05251,03131,00081,0000
Бухоро вилояти9451,01660,87110,99850,7143
Сурхондарё вилояти9400,97600,92010,99570,3750
Қорақалпоғистон Республикаси9250,92370,77411,00782,3333
Жиззах вилояти8900,87990,85581,00920,6000
Хоразм вилояти8850,90580,78061,01321,0833

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

МинтақаларИФИҲисоблар бўйичаоперациялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси13090,98911,79851,02040,6328
Сирдарё вилояти15481,19202,00001,02633,5000
Андижон вилояти14131,39651,73360,95830,6500
Самарқанд вилояти14071,01962,00001,01670,8919
Наманган вилояти14061,05602,00000,99220,6154
Тошкент шаҳри13930,96792,00001,09200,4768
Қорақалпоғистон Республикаси12841,09581,16961,01397,0000
Қашқадарё вилояти12271,11851,34961,05312,1429
Бухоро вилояти11791,12151,38670,91731,0000
Жиззах вилояти11600,98381,45920,99560,4286
Фарғона вилояти11580,84341,55100,98740,8485
Сурхондарё вилояти11231,04261,27750,98841,0000
Навоий вилояти10400,99891,16360,95370,5000
Хоразм вилояти9620,96510,94350,99360,9286
Тошкент вилояти9360,95390,85151,07020,8667

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan