ХАБАРЛАР

Uzcard тизимидаги узилишлардан кейин мижозлар пул йўқотганини билдирди

28 август куни Uzcard платформа ишида бир неча соатлик узилиш кузатилди. Бу вақт мобайнида картадан маблағ ўтказиш ва банкоматлар орқали ечиб олиш имконияти чеклангани қайд этилди.

Шундан сўнг, бир қатор фойдаланувчилар операция амалга ошмаганига қарамай, карталаридан пул ечилганини маълум қилмоқда. Айримлар мурожаат марказига боғланишда ҳам қийинчиликка дуч келган, чунки кўплаб мижозлар пул йўқотиш билан боғлиқ хавотирда қўнғироқ қилган.

Uzcard компанияси эса тизимда профилактика ишлари олиб борилганини билдириб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Шу билан бирга, айни вақтда банкоматлар, терминаллар ва халқаро карталар орқали тўловларда қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.

Ҳозирча компания мижозлар йўқотган маблағлар қандай қайтарилиши ёки зарарларни қоплаш тартиби ҳақида аниқ маълумот бермади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan