Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонованинг жорий йил 27-октябр куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда 14-Алпомиш сайлов округидан сайланган депутат Чориев Абдураим Равшанович халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президентимиз томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига Улуғбек Қосимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарорига мувофиқ Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзоди Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.