
Қирғизистон махсус хизматлари ўтказган коррупцияга қарши текширувдан сўнг 20 мингдан ортиқ талаба, жумладан хорижликлар олий таълим муассасаларидан ҳайдалди.
«Қирғизистон олий таълим тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республика олий ўқув юртларида тизимли қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади.
Натижада бутун мамлакат бўйлаб 20 мингдан ортиқ талаба ўқишдан четлаштирилди, улардан 13 минг 295 нафари олий ўқув юртларидан ҳайдалди”, — дейилади Қирғизистон Миллий хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмати.
Агентлик маълумотларига кўра, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан келган хорижлик талабалар асосан Ўш ва Бишкек шаҳарларидаги тиббиёт билим юртларида таҳсил олади.
«Аслида ўқув жараёнида иштирок этмаган, лекин талабалар рўйхатига киритилган ўқувчилар аниқланди. Мазкур фактлар асосида Қирғизистон Жиноят кодексининг “Хизмат ҳужжатларини қалбакилаштириш” моддасида назарда тутилган жиноят бўйича жиноий иш қўзғатилди», — дея таъкидлади махсус хизмат. Аниқланган ҳуқуқбузарликларга алоқадор таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимлари орасидан шахслар доирасини аниқлашга қаратилган тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.