ХАБАРЛАР

Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид тарзда ўтказгани аниқландианиқланди

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.Коррупсияга қарши курашиш агентлиги 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда амалга оширилганини маълум қилди.

Қайд қилинишича, Узбекистан Аирпортс АЖ буюртмачилигида жами 6,8 млрд сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.

Таъкидланишича, танловда иштирокчилар учун ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек ўзаро аффилланган шахслар (яъни ўзаро боғлиқлик ва манфаатдорлик) иштирок этгани ва баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланган.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинган. Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan