ХАБАРЛАР

Истанбулда ўзбекистонлик аёл кўчада пичоқлаб кетилди

Истанбулнинг Умрания туманида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси кўчада пичоқлаб кетилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, 1992 йилда туғилган ўзбекистонлик Нигина Саттарованинг бўйин қисмига номаълум шахс томонидан пичоқ билан жароҳат етказилган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб борганда аёл аллақачон вафот этган бўлган.

Жиноятдан сўнг ҳужумчи ҳодиса жойидан қочиб кетган. Полиция кучлари атрофда кенг кўламли операция ўтказиб, гумонланувчини қидирган ва қотилни қўлга олиб шахсига аниқлик киритилган.

Тергов жараёнида марҳуманинг собиқ турмуш ўртоғи, 42 ёшли Умет С. ҳамда 15 ёшли яна бир шахс қўлга олинди.

Ҳодиса юзасидан дастлабки сўроқда гумонланувчи жиноятни «рашк туфайли» содир этганини айтган.

Ҳозирда икки гумонланувчи Истанбул полициясининг Асайиш бошқармасига олиб келинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan