
Муҳтарам Президентимизнинг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиши муҳим аҳамиятга эга тарихий воқеа бўлди десам муболаға бўлмайди.

Ушбу конференцияда Муҳтарам Президентимиз томонидан Денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатларнинг асосий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган бир қанча таклифлар илгари сурилди. Яъни, янги транспорт йўлакларини яратиш, Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқиш ва Логистика интеграциясига кўмаклашиш жамғармасини ташкил этиш каби ташаббуслари минтақа давлатларининг иқтисодий ривожланишига катта туртки беради.
Бу жараён Ўзбекистоннинг нафақат ўз манфаатларини ҳимоя қилишга, балки бутун минтақанинг барқарор ва адолатли ривожланишига ҳисса қўшишга интилаётганини кўрсатади.
Конференция сўнгида қабул қилинган Аваза сиёсий декларацияси энг аввало, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича халқаро майдондаги ташаббусларини илгари суришга имкон берди.
Бу ташаббусларнинг барчаси мамлакатнинг глобал савдо занжирларига интеграциялашувини тезлаштиришга, ташқи савдо харажатларини камайтиришга ва инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
Умуман олганда, Аваза декларацияси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдиган муҳим ҳужжат бўлди.
Шу билан бирга ташриф давомида Туркманистон Президенти томонидан муҳтарам Президентимизга юксак давлат мукофоти – «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени топширилди. Президентимиз мазкур мукофотни Ўзбекистон халқига бўлган ҳурмат ва минтақавий тараққиёт йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларга берилган баҳо сифатида қабул қилди.
Бу мукофотни мен, аввало, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чуқур тарихий, маданий ва маънавий ришталарнинг, стратегик шерикликнинг, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурматга асосланган дўстликнинг рамзи сифатида баҳолайман. Шубҳасиз, бу тақдирлаш икки халқ ўртасидаги боғлиқлик ва биродарлик туйғуларини янада мустаҳкамлайди.
Шу билан бирга, бундай мукофотлар халқларимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, улар ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва ҳамжиҳатликни кучайтиради.
Бу Президентимиз томонидан амалга оширилаётган очиқ, прагматик, қўшнилар билан яхши қўшничиликка асосланган ташқи сиёсатнинг амалий натижаси бўлиб, айни пайтда, бу Ўзбекистоннинг минтақадаги нуфузи ортиб бораётганини яна бир бор кўрсатади.
Зебунисо Алимардонова,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори