САЛОМАТЛИК ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда коронавирусга чалинганлар ҳақидаги расмий маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan