ДУНЁ

Аргентинада кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Аргентина пойтахти Буэнос-Айреснинг шимолий ҳудудларида давомли кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари 2000 дан ортиқ фуқарони ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ушбу табиий офат оқибатида йўллар, аҳоли пунктлари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган

Маълум қилинишича, сўнгги уч кун ичида ушбу ҳудудларга 300-400 мм атрофида ёғингарчилик ёғган бўлиб, бу ўртача ойлик меъёрдан қарийб ўн баравар кўп ҳисобланади.

Маҳаллий расмийлар жиддий зарар кўрган ҳудудларда фавқулодда хизматлар иш олиб бораётганини маълум қилган. Шу билан бирга, фуқароларни хавфсиз ҳудудларга вақтинча жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan