
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарига кўра, зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича:
- Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
- Эмлаш ишлари олиб борилди;
- Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
- Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
- Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагичлар тақдим этилмоқда.