
Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда аёл кишининг ўзини поезд тагига ташлагани акс этган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.
Идора матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшаган 1995 йилда туғилган аёл “Тошкент-Самарканд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган тезюрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.